Муборак Хаж сафари

Ассалому алайкум , Хазрат.Сизга бир саволим бор эди. Хажнинг вожиб булган саъйини, мутаматтеъ явми тарвиядан олдин умра эхромидан чиккандан сунг уз кийимида адо килиб куйса жоизми?Иншааллох сафарга отланиб турибмиз, дуо килиб куйсангиз хазрат илтимос.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Умрда бир марта бўладиган бундай улуғ ибодатга яхши тайёрланиб бориш керак. Тош отишга ўзининг қурби етмайдиган кишиларнинг (ёш болалар, касаллар, кексалар ё ҳомиладор аёлларнинг) ўрнига вакиллари тошотиб қўйса бўлади. Жобир позияллоҳй анҳудан ривоят қилинадики, у киши:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳаж қилдик, биз билан аёллар, ёш болалар бор эди. Ёш болалар ўрнига талбия айтдик ва тош отдик».Мазкур узрли кишилар одам кўплигидан издиҳомга кириб тош отишлари қийин, вақт ўтиб кетади, тош отишни эса, қазо қилиб бўлмайди. Узрли шахсдан вакил бўлган одам тош отиладиган ҳар бир жойга борганда аввал ўзиникини, кейин вакил қилган кишиникини отади. Аввал уч жойда ўзиникини отиб бўлиб, кейин вакил қилганнинг тошларини уч жойда алоҳида отишга ҳожат йўқ.Тавофи ифозада бировни вакил қилиш тўғрисида кўрсатма йўқ.

30 Апрел 2022, 18:35 | Савол-жавоблар | 160 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar