ЗАГСдан ажрашиш талоқ бўладими?

Ассалому алайкум! Эрим билан 5-6 йилдан бери яшамаймиз, лекин менга талоқ бермаганла. Улар уйланиб кетганлар бошқасига, загс дан ажрашканимизга бир йил бўлади. Ҳалиям эрим ҳисобланадилами ёки бегона? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! ЗАГСдан ажрашаётган вақтда айтилинган сўзларга боғлиқ. Агар талоқ ёки талоққа далолат қиладиган гаплар айтилган бўлса, масалан судя “ажрашишга розимисиз” дейилганда “ҳа” деган бўлса талоқ тушган бўлади. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 18:35 | Савол-жавоблар | 164 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar