Қарзни қайтариш ҳақида

Ассалому алайкум! «Ҳурматли Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати. Аллоҳ сизларнинг ишингиздан рози ва мададкор бўлсин. Отам вафотидан кейин уйимизга отамнинг синфдошларидан бири келиб, «Мен отанг уйланишидан олдин тўёнадан ташқари 1000 «сўм» ёрдам сифатида берганман ва яна алоҳида келиб, майда-чуйда ишларига ёрдам берганман. Отанг эса мени тўйимда пул ҳам, ёрдам ҳам бермаган. Тақдир тақазоси билан йўлларимиз бошқа бўлиб кетди. Мен отангдан ўзимнинг фарзандимда тўй қилишда оламан деб юрган эдим, аммо насиб қилмаган экан, ўзидан сўрай олмадим. Шунга сендан сўраяпман. Ҳамда ўша пайтларда 1 доллар 90 тийин булган, хамда 1000 рублга бир хонали квартира олса бўлар эди, у пайтда пул қадри бошқача эди. У пул 15 та республикада (СССР) ўтар эди” деди. Шуни таъкидлаш жоизки У инсон отамга 1000 рубл бергани, чунки отамнинг тўйлари 1990 йилда бўлган. Буни у киши инкор қилаётгани йўқ. Мен уларга «Сиз пулни рублда бергансиз, камига ёрдам сифатида бергансиз, майли агар даъво қилаётган бўлсангиз мен сизга 1000 рубл берай» десам у бунга кўнмади ва бир хонали квартирага даъво қилмода. Мен уларга “Биладиганлардан”, яъни сизлардан ҳукмини сўраб билиб олай дедим. У рози бўлди. Кейин у кишида на ҳужжат, ва на гувоҳлар бор. Шунга, сизлардан илтимос масалани ечимини топишга ёрдам берсангизлар. Саволимда камчиликлар бўлса узр, ҳамда аниқлик киритиш керак бўлса хабар беришингиз мумкин. Энг муҳими бизга ҳозир адолатли ҳукм чиқариш. Олдиндан сизларга раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Хат-ҳужжати бўлмаса, унинг даъвоси шаръан бекор ҳисобланади. Агар кўнглингиз бўлмаса, маълум келишилган миқдорга сулҳ тузинглар. Агар 1000 рублни қадрини билмоқчи бўлсангиз, 1990-йилда 1000 рублга қанча тилло келган бўлса, ўша билан белгиланади. Валлоҳу аълам! https://fiqh.uz/index.php/fiqh-uz/dolzarb-mavzu/237-pulning-adrsizlanishi-bilan-bo-li-masalalar-echimi

26 Май 2022, 11:04 | Савол-жавоблар | 158 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar