Қайнона хизмати

Ассалому алайкум! Қайнона келин орасида гап талашиб, можаро келиб чиқди. Келин шариатда қайнонани хизматини қилишим шарт эмас экан деб, қария, хаста қайнонага хатто чой дамлаб бермаяпди. Эр онасини хизматини қилишини аёлидан талаб қилиши мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ҳозирда бизнинг аёлларимизга қандай қайнона рўпара келмасин улар билан чиқишиб кетиш маданияти етишмаяпти. Аслида инсон зоти шердек вахший, мазхарабоз маймундек ҳайвонни, ҳатто эшшакдек қайсар ҳайвонларни ҳам ўргатиш қобилиятига эга. Албатта буни ҳам йўли бўлиб, буни ўшандай йўлини топганлардан ўрганиш керак. Агар эр талаб қилса жоиз хизматларини қилиши керак. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 18:46 | Савол-жавоблар | 165 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar