Абу Толиб мусулмон бўлганми?

Ассалому алайкум! Саволим шундай Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари Абу Толиб мусулмон бўлганмилар? Бир танишим бир хадисни айтиб қолди : Жафар ас-Содиқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ривоят қилади: - Ғор ахли ўз динлирини яширишган. Абу Толиб хам Ислом динидалигини яширган, Аллоҳ унга икки карра кўп мукофот беради. Мен бу хадисни унинг оғзидан ёздим Бу хадис борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Сиз эшитган ҳадис тўқима. حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ الْحَارِثِ، حَدَّثَنَا الْعَبَّاسُ بْنُ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ لِلنَّبِيِّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا أَغْنَيْتَ عَنْ عَمِّكَ، فَإِنَّهُ كَانَ يَحُوطُكَ وَيَغْضَبُ لَكَ. قَالَ : هُوَ فِي ضَحْضَاحٍ مِنْ نَارٍ، وَلَوْلَا أَنَا لَكَانَ فِي الدَّرَكِ الْأَسْفَلِ مِنَ النَّارِ Абдуллоҳ ибн Ҳорис айтади:
«Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Амакингизга нима фойда етказдингиз? Ахир у сизни эҳтиётлар, сизни деб ўзгаларга ғазаб қилар эди», деди. У зот: «У дўзахнинг энг саёз жойида. Мен бўлмаганимда, унинг қаърида бўлар эди», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 19:19 | Савол-жавоблар | 177 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar