Қуйидаги ҳолатда намоз ўқиш

Ассалому алайкум! Мeнинг онамнинг ёшлари 64 да. Яқинда йиқилиб умиртқада дарс кeтиш бўлган. Доктрлар томонидан 6 ой постeльный рeжим дeган. Шу холатларда қандай намоз ўқиса бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Таҳоратига келсак бирорта таҳорат қилдириб қўювчи бўлса истинжодан ташқари барча ишларни қилиши мумкин. Агар ҳеч таҳорат қилдирувчи одам топилмаса таяммум қиладилар, қандан ҳолатда ўқишларига имконияти бўлса ўшандай ўқийдилар. Рукуъ ва саждаларда бошни қимирлатиш кифоя қилади. Аллоҳнинг марҳаматини қарангки шундай ўқилган намозни қайта ўқилмайди. Зиммасидан фарз адо бўлаверади. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 19:30 | Савол-жавоблар | 133 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar