Қасам 3 талоқ

Ассалому алайкум! Зино кабира гуноҳлигини биламан. Жоним қўлида бўлган Аллоҳга қасамки жинсий зино қилмайман деб қасам ичган эдим. Сафардаман. 1 ойда уйга келиб тураман. Шайтон васваса қилдими аёлим билан жуда уятли иш қилдим. Кейин “энди ундай қилмай. Ҳечкимга айтма дедим. Айтсанг эрим 3 талоқ қилди деб ўйлайвер” дедим. Чунки ҳамма тўшакдаги қолаверса мени нима шарманда қилса ҳаммасини уйдагиларга айтиб беради. Сафарга кетаётганимда тўшакка чақирсам келмасди. Кейин урушиб қолдик. Онам билиб қолдилар. “Эрингни кўнглини оғритаверма эрингни кўнглини олмагунингача лаънатланасан” десалар ҳамма гапни айтиб берибди. Айтганини билмаган эдим. Келиб шундай дегандим десам онамларга айтгандим деди. Ўша куни мени шаҳватимни қўзғади жинсий алоқа қилдик. Эртаси куни вилоят мусулмонлар идорасига бориб ҳаммасини айтдим. “Аёлингни олиб кел сени ўзинг билан иш битмайди”, деди. Эртасига олиб келдим. Ҳаммасини айтдик. Никоҳ ўқиб қўйди. Излашдаги ҳамма 3 талоқ жавобини ўқидим. 1. Қасамим бузилганми? 2. Энди биз бир-биримизга ҳалолмизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўша бизнинг жавобларимизни ўқиган бўлсангиз шариатнинг ҳукми ва жавоб ўша. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 19:41 | Савол-жавоблар | 193 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar