Докторларга дори корхоналар томонидан моддий таъминот

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, саволларимизга қўлда келганича Аллоҳ ёрдами ила жавоб бериб келяпсизлар, жуда кўп нарсаларни билиб келяпмиз. Биламизки хозирги кунда дори-дармонлар кўп холатларда шифокорлар томонидан белгиланган корхоналарни дори воситаларини (рецепт) асосида ёзиб беришябди, шифокорларга бундан уларга маълум миқдорда (пора) моддий таъминот бор.
1. Уларни топган пули ҳалолми?
2. Шуларни билиб туриб уларга картон коробка, ёрлиқлар қадоқлаш учун хизмат кўрсатиб ишлаб чиқариб берамиз бизни топган дароматимиз ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Керакли дорини ёзганига ҳалол. Кераксиз ёки ёзганидан арзони кифоя қиладиган дори бўлатуриб қимматини ёзса ҳалол эмас. Бу хиёнат ҳисобланади. 2). Топганингиз ҳалол. Сизни ишингизни ҳам нотўғри дейиладиган бўлса, одамларга умуман ейдиган нарсаларни сотмаслик керак бўлиб қолади. Чунки улар сиздан сотиб олган нарсани чўчқа ёғига қўшиб пишириб ейиши ҳам мумкинку. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 01:11 | Савол-жавоблар | 155 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar