Фарзандга исм танлаш

Ассалому алайкум! Тўйдан кейинги икки йиллик сабрдан сўнг Алҳамдилиллаҳ яқинда фарзандли бўламиз ИншоАллоҳ. Саволим шуки фарзандимизга Аллоҳ ризолиги учун исломий исм қўймоқчимиз. Сафина исмини танладик. Сафина Нуҳ алайҳиссаломнинг нажот кемалари маносини берар экан. Бу исмни болага қўйса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шаръан монеълик йўқ. Сиз саҳобия аёллардан ёки Ислом тарихида машҳур бўлган аёлларнинг бирини исмини қўйсангиз афзал бўлади. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 02:26 | Савол-жавоблар | 174 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar