Бисмиллоҳ айтмасдан сўйган гўшт

Ассалому алайкум! Азиз устозлар шу хадисни шархлаб берсангиз. Имом Бухорийда келган экан. Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: «Бир қавм Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, бизга бир қавм гўшт олиб келиб туради. Лекин, биз у гўшт «бисмиллоҳ» айтиб сўйилган ҳайвоннинг гўштими ёки йўқми, билмаймиз», - дейишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзларингиз «бисмиллоҳ» айтиб еяверинглар!»- дедилар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У қавм мусулмон бўлган қавм эди. Бисмиллаҳни айтганлари эсдан чиққан ёки чиқмаганини билмаймиз дейилган саволга сизлар Бисмиллаҳ деб еяверинглар деб жавоб берганлар. Чунки эсдан чиқариб айтмаса ҳалол бўлади. Қасддан айтмаса ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 07:49 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar