Ғийбат ҳақида оят
Ассалому алайкум! Устозлар, агар мен бошқа бировни камчилиги ҳақида яъни рост гапни гапирсам ғийбат қилган бўланми? Қуръонда ғийбат ҳақида қайси сурада оят келган?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Ҳужурот” сурасида марҳамат қилади:يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِّنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَب بَّعْضُكُم بَعْضًا أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَن يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ تَوَّابٌ رَّحِيمٌ12. Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир. Ғийбат нима эканини энг улуғ тафсирчи Набий алайҳиссаломнинг ўзларидан эшитайлик. Имом Абу Довуд Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда у зоти бобаракотдан кишилар: – Эй Аллоҳнинг Расули, ғийбат нима? – деб сўрашибди. Расули Акрам алайҳиссолату вассалом: – Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг, – дебдилар. Шунда: – Биродаримда мен айтган нарса бўлса-чи, бунга нима дейсиз? – дейишибди. Набий алайҳиссалом: – Агар айтганинг унда бўлса, ғийбат қилган бўласан, аммо бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан, – деб жавоб қилган эканлар. Ғийбатнинг ҳаромлигини, ғийбат гуноҳи кабиралардан эканини ҳамма уламолар бир овоздан таъкидлаганлар. Бу иш нақадар қабиҳ ва нақадар ёмон экани ояти кариманинг ўзида ҳам ажойиб услуб ила баён қилинмоқда: «Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?» Қуръони Карим бировни ғийбат қилишни ўша шахснинг ўлгандан кейин гўштини ейиш билан баробар қилмоқда. Маълумки, одамнинг гўштини ейиш мумкин эмас, ўлган одамнинг гўштини ейиш эса хаёлга ҳам келтириб бўлмайдиган иш. Шунинг учун юқоридаги «Сизлардан бирорталарингиз… яхши кўрурми?» деган саволга ҳеч ким «Ҳа», деб жавоб бера олмайди. Шу боисдан оятнинг ўзи «Ҳа, ёмон кўрасизлар» – деб таъкидламоқда. «Ўликнинг гўштини тановул қилишни кўнглингиз қандай кўтармаса, бировни ғийбат қилишни ҳам шундай кўтармасин», демоқда. Набий алайҳиссалом ўз ҳадисларидан бирида: «Эй тили билан иймон келтириб, дилида иймон келтирмаганлар, мусулмонларни ғийбат қилманг ва уларнинг камчиликларини қидирманг. Кимки уларнинг камчилигини қидирса, Аллоҳ таоло ўша одамнинг камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнинг камчилигини қидирса, уни уйидан шарманда қилган ҳолатда чиқаради», – деганлар. Ғийбатчилар охиратда ҳам жазосиз қолмайдилар. Расули Акрам алайҳиссолату вассалом: «Мерожга чиққанимда мисдан бўлган тирноқлар билан юзларию кўксларини тирнаётган бир қавмнинг олдидан ўтдим. Мен: – Эй Жаброил, улар ким? – деб сўрадим. У: – Булар у дунёда одамларнинг гўштини еб, обрўларини тўкканлар, – деб жавоб берди, – дея кўрганларини ҳикоя қилиб берганлар. Оятнинг охирида Аллоҳ таоло мўминларнинг барчасини, хусусан, юқорида зикр қилинган гуноҳларни қилганларни Аллоҳдан қўрқишга даъват қилиб, «Аллоҳдан қўрқинглар!» – дейди. Шу билан бирга, аввал билмай, гуноҳ содир этилган бўлса, тавба қилиб, гуноҳини ювиш мумкинлигини эслатиб, Аллоҳнинг фазлу карамидан ноумид бўлмасликка чақиради. «Албатта, Аллоҳ тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир». Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир. Ҳар қандай гуноҳдан қай тарзда тавба қилинса, мазкур гуноҳлардан тавба қилишда ҳам ўшандай ҳолат, яъни ўтган ишга қаттиқ афсус қилиб, дилидан надомат чекиб, иккинчи бор бу ишни қилмасликка аҳд қилиш ва аҳдига вафо қилиш билан вужудга келади. Аммо ғийбатчининг тавбаси бу билан тугамайди. Уламолар унинг тавбаси тўлиқ бўлиши учун яна бир муҳим шартни қўйишган. У ҳам бўлса, қаерда, қайси мажлисда ғийбат қилган бўлса, ўша ерда, ўша мажлисда ғийбат қилинган киши ҳақида яхши гапларни гапириши керак. Мўмин-мусулмонлар ғийбатдан четланибгина қолмасдан, бошқа ғийбатчиларнинг оғзига уриб, ғийбатга йўл қўймасликка ҳаракат қилишлари матлубдир. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: «Кимки бир мўминни ғийбатчи мунофиқдан ҳимоя қилса, қиёмат куни Аллоҳ таоло унинг гўштини дўзах ўтидан ҳимоя қилувчи фаришта юборади. Кимки бир мўминни сўкмоқчи бўлиб, уни ғийбат қилса, Аллоҳ таоло уни гапидан қайтмагунича, жаҳаннам кўприги устида ушлаб туради», – деганлар. Кўриб турганимиз оятларда мўминларга нидо қилиниб, улар турли ёмонликлардан сақланишга, юксак инсоний фазилатларга эргашишга даъват этилган бўлсалар, келаси оятда Аллоҳ таоло бутун инсониятга хитоб қилиб, ҳамманинг асли бир эканини эслатади, барчани мўминликка чорлайди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 02:36 | Савол-жавоблар | 216 | Долзарб саволлар