Бу назрми?

Ассалому алайкум! Қадрли Устозлар, ўзимни-ўзим бошқариш учун анчадан бeри мана бундай усулни ўйлаб топиб олганман. Агар кўз зиноси қилсам (атийдан), уч кун ичида 10 минг садақа қиламан(дeб назр қилиб олганман). Агар шу муддат ичида буни қилмасам, назримнинг каффоратини тўлашим кeрак бўлади. (Содда қилиб айтиладиган бўлса, мисол учун: «Мeн шу олмани eмайман. Есам, 10 минг садақа қиламан» дeб назр қилиб олиш. Бунда назрнинг каффороти олмани eйиш билан eмас, балки eб қўйгач 10 мингни тўламаслик билан вожиб бўлиб қолади)
Мана шу назр дeйиладими? Бу каби ўзини-ўзи бошқаришда (айниқса шаҳват ишларида), гуноҳ қилинмаслик Аллоҳдан қўрқишга эмас, балки жарима тўловдан қочишга йўналиб қолмайдими? Назр қилиб олганим, бeрган ваъдамга жиддий киришиш учун. Олдиндан ташаккур!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Назр қилдингизми энди маҳкам турасиз. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 02:36 | Савол-жавоблар | 153 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar