Топиб олинган пул тўғрисида
Ассалому алайкум! Бир куни кўчада 1.000 сўм топиб олдим, атрофда хеч ким йўқ эди, шунга олдимда масжидга эгасини билмаганлигим учун номаълум одам номидан эхсон қутисига садақа қилдим. Ўша куннинг ўзида шом намозидан қайтаётганимда яна 5.000 сўм топиб олдим. Яна ўша ҳолат, эгасини сўраш учун атрофда хеч ким йўқ. Ўша куни хуфтон намозига ва эртаси куни бамдод намозига чиқолмадим. Шунга пешин намозига чиққанимда яна номаълум одам номидан эхсон қутисига ташладим. Бу ишларни қилганим бошқа кўчада ичувчи одамлар топиб ичимлик ичиб ётганидан кўра масжид ўз эҳтиёжи ёки кам таъминланганларга улашишлари учун эхсон қутисига ташладим. Юқоридаги ишимдан савоб йўқ, лекин гунох эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Гуноҳ бор. Унақанги ташландиқ пулларни масжидга сарфлаш жоиз эмас. Масжидга пул ва молларнинг энг покизасини сарфлаш керак. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 04:36 | Савол-жавоблар | 167 | Долзарб саволлар