Экин экиш хақида

Ассалому алайкум! Бир киши экин экмоқчи, лекин маблағи йўқ. Мен унга 10 млн жўнатсам ва у 30млн фойда олса шуни 15 млн дан бўлишиб олсак бўладими? Шунда мен 5 млн фойда кўряпман. Музораани 7-шартига тушиб қолмайдими? Шуни сал тушунмайроқ турибман. Харом аралашиб қолмаслиги учун нималарга эътибор қаратишимиз керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сизда меҳнат бир кишидан қолган ҳаммаси бошқа тарафдан бўлган шартга тушади. Бу дураст. Ҳозирга кунда деҳқончиликнинг ҳаражати ўта даражада ошиб кетди. Бундай суратда имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ “Ҳаражатларни чиқариб фойдани бўлишиш”ни айтганлар. Биз бунга фатво беролмаймиз, олимлар иттифоқидан бу ҳақида сўраб кўрамиз. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 05:04 | Савол-жавоблар | 149 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar