қадр кечасида
ассаламу алайкум wа роҳматуллоҳи wа барокатуҳ устоз. Сизга 2 та савол билан мурожаат қилмоқчи эдим, илтимос ойдинлик киритиб берсангиз.1. Яқинда иншааллоҳ муборак рамазон ойи киради, ҳаммамизга насиб этсин, бу ойда ибодатлар қилиб тула ажрларни олиш.Ҳамма қадр кечасида (яни интизорлик билан кутган мумин мусулмонлар) маза қилиб ибодатлар қилади аллоҳ ҳоҳлаганича, ҳоизалар бундай кунларда қандай ибодатлар қилишса жоиз, шу нарса қийнайди, чунки намоз ,руза, қур‘он уқишлик бази аёлларга насиб қилмайдида бундай улуг кунларда.2. Менинг ота-онамгилар тугилган кунларни нишонлашади, бормасам ҳафа булиб йиглаб ҳам берадилар ойим, дилларини огритмай деб фақат ота-онамнинг, тугилган кунларига борсам, бошқа каттасидан тортиб кичигигача ҳаммасиникига боришга ундашади, уларни ҳафа қилмай деб фақат уларникига борганимни тушунишмаяпти чоги, мани уйимдагиларни тугилган кунини қилмайман, яни фарзандларимни, узимни, ҳужайинимни, лекин улар ҳаммалигиси келишади тугилган кун билан табриклаб, уйимга меҳмон келгани ҳурматидан кутиб оламан, нима маслаҳат берасиз, аслида ота-онамнинг тугилган кунларига боришим тугрими, қандай юл тутай, аллоҳни буйругидан чиқмай, ота-онамни ризо қилиш учун.Вақтингизни олганим учун узр, аллоҳ сиздан ризо булсин, икки дунё саодатини насиб этсин, устоз сизга ҳурматим жуда баланд, эркак кишига сизни аллоҳ юлида яхши кураман деб айтиш мумкинми билмайман, шу сабабдан бу ҳақда индамадим, жавобингиз учун раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Улардан бошқа зикр ва дуоларни қилишаверади. ИншаАллоҳ ажрлари камаймайди.- Аста-секин тушуниб қолишади. Сиз қўлдан келганича, ҳаракатни қилаверинг.
1 Май 2022, 06:38 | Савол-жавоблар | 156 | Бошқа ибодатлар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Улардан бошқа зикр ва дуоларни қилишаверади. ИншаАллоҳ ажрлари камаймайди.- Аста-секин тушуниб қолишади. Сиз қўлдан келганича, ҳаракатни қилаверинг.
1 Май 2022, 06:38 | Савол-жавоблар | 156 | Бошқа ибодатлар