Мажбурий уйига киритиш ва алимент
Ассалому алайкум! Сизлардан бир долзарб мавзуда маслахат сўрамоқчиман. Хозирги кунда ишда кўп учраб турган холат бор, масалан шулардан биттаси, эр хотинини бошқаси билан хиёнати устида ушлаб олиб уйидан хайдаб юборган, эр ажрашиш учун судга берган, лекин судга видео ёки бошқа далил тақдим қилмаганлиги учун суд томонидан эр хотинни яраштириш мақсадида хотинни уйга киритиш тўғрисида қарор чиқарган. Бу орада эр бошқа аёлга шаърий никоҳ билан уйланган. Ушбу суднинг қарорини бажариш мақсадида хотинни эрнинг уйига киритиш учун борилганда эр фарзандлари учун алимент тулашга розилиги лекин хотинни хеч қачон уйга киритмаслигини айтишига қарамасдан, хотин "- суд қарорини бажариб беринглар, мени уйга киритиб қўйинглар" деган даъвосига асосан уйга киритиб қўйилди. Бу қилган ишимиз нотўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Мусулмон ҳурриятига тажовуз қилиш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 06:39 | Савол-жавоблар | 155 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Мусулмон ҳурриятига тажовуз қилиш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 06:39 | Савол-жавоблар | 155 | Оила ва турмуш