Қўлида бўлмаган нарсани сотиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қўлида бўлмаган нарсани сотиш ҳаромми? Биз савдогармиз, баъзилар биздан молни олиб сотишади. Бизга шуни ҳукми қандай? Жавоб учун Аллоҳ таоло ажрини зиёда айласин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Биринчидан бу ерда олувчига ноҳақлик бўлади. Чунки сиздан олса қиммат ўз жойидан олса арзонроққа олади. Сиздан олиб кетиб бузилгани ёки бирор иш туфайли жанжал чиқса, ўзлари ҳал қилмай ҳақиқий эгаси яъни сизга югуриб келишади. Мусулмон савдогар тижорат молини ҳали қўлига олмай туриб бошқага сотмаслиги лозим. Чунки, молни қўлга олишдан аввал сотиш жоиз эмас. عن حكيم بن حزام قال : نهاني رسول الله أن أبيع ما ليس عندي Ҳаким ибн Ҳузом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимда бўлмаган нарсани сотишимдан қайтардилар”. Насоий ривояти. عن حكيم بن حزام قال: قلت: يا رسول الله؛ يأتیني الرجل فیريد مني البیع، ولیس عندي، فأبتاع له من السوق، قال: لا تبع ما لیس عندك. رواه ابو داود والنسائي Ҳаким ибн Ҳузом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен : “Эй Аллоҳнинг расули, бир киши келиб мен билан савдо қилмоқчи бўлади. Ҳолбуки у нарса менинг ҳузуримда бўлмайди. Мен уни бозордан сотиб оламан” дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Қўлингда бўлмаган нарсани сотмагин” дедилар. Абу Довуд ва Насоийлар ривояти. ان بيع المبيع قبل القبض لا يجوز من البائع ولا من غيره “Савдо молини қўлга олиб, ўзиники қилиб олмай туриб сотувчига ҳам бошқасига ҳам сотиш жоиз бўлмайди”. (Мабсут китоби). عن ابن عباس رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال اما الذى نهى عنه النَّبِيّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فهوالطعام ان يباع حتى يقبض قال ابن عباس رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ولا احسب كل شيء الا مثله Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган нарса таом бўлиб, уни қўлга олмасдан олдин сотиш мумкин эмас”. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу яна шундай қўшимча қилдилар: “Бошқа нарсаларни ҳам таом каби деб биламан”. (Муттафақун алайҳ). عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ : مَنِابْتَاعَ طَعَامًا فَلاَ يَبِيعُهُ حَتَّى يَسْتَوْفِيَهُ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таом сотиб олса, уни тўлиқ қўлга киритмай туриб сотмасин” дедилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг бошқа бир ривоятида: “Ўлчаб олмагунича” дейилган” (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 08:24 | Савол-жавоблар | 164 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar