Иложсиз колганда гунохларни кичигини танлаш мумкинми?

Ассалому алайкум шайх хазратлари! Аллох Узи Сизу бизни икки дунё саодатига эриштирсин, омийн! Илтимос шу саволларга жавоб берсангиз. 1. Агар икки гунохдан ё икки зарардан бирини танлашга тугри келса танланадими ё катъиян бош тортиладими? Масалан: Таниш-билишинг (ёмонлигини тушуниб туриб хам кайтмаса) ё арок ичаман ё героин чекаман деса униси кил ё буниси кил дейиш мумкинми? Умуман иккита гунохдандан кичигини танлаш жоизми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Иккита гуноҳдан кичигини танлаш мумкин эмас. Иккисини ҳам тарк этиш зарур. Икки зарар дуч келса, кичигини танланади.

1 Май 2022, 09:06 | Савол-жавоблар | 150 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar