Таббатул абад
Ассалому алайкум! Билмаганингни олимдан сщра дейишган. Бир дщстим янги намозхонлардан, у хам щз яыинларига шариат аҳкомларини ўргатиш истагида. Менга бугун савол ёзиб юборипти. Даббатул абад нима деб. Мен саволинг нотўғри Таббатул абад бўлса керак дедим. Илтимос маъносини тушунтириб беринглар. Дустимга кўрсатиб тушунтирай. Аллоҳ илмингизга барака берсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз ҳам нотўғри айтибсиз. Доббатул ард бўлади. Доббатул арз Қиёматнинг энг катта аломатларидан бири бўлган «добба» – жонивор ҳақида Намл сурасида бир оят бор. Аллоҳ таоло: وَإِذَا وَقَعَ الْقَوْلُ عَلَيْهِمْ أَخْرَجْنَا لَهُمْ دَابَّةً مِّنَ الْأَرْضِ تُكَلِّمُهُمْ أَنَّ النَّاسَ كَانُوا بِآيَاتِنَا لَا يُوقِنُونَ «Уларнинг бошига сўз(ланган азоб) тушганида Биз улар учун ердан бир жонивор чиқарамиз. У уларга, албатта, одамлар оятларимизга аниқ ишонмайдиган бўлганларини айтиб берадир», деган (82-оят).
Бу ҳодиса қиёматнинг аломатларидан биридир. Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада кофирлар бошига ваъда қилинган сўз – қиёмат азоби тушиши чоғида ердан бир ҳайвон чиқариши ҳақида хабар бермоқда. Демак, бу ишнинг бўлиши муқаррарлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Саҳиҳ ҳадиси шарифларда бу ҳайвон қиёматнинг аломатларидан бири эканлиги, тавба қилса фойда бермайдиган вақт бўлиб қолганда чиқиши ҳақида хабарлар келган.
Ҳофиз ибн Касир:
«Бу жонивор охири замонда, одамлар фасодга берилганда, Аллоҳнинг амрини тарк қилганларида ва ҳақ динни ўзгартирганларида чиқади», деганлар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Ҳузайфа ибн Усайд ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўнта белгини кўрмагунингизча қиёмат қоим бўлмайди», деб туриб, ердан жонивор чиқишини ҳам айтганлар.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис ёд олиб, ҳеч ёдимдан чиқармадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман:
«Қиёматнинг биринчи аломатларидан қуёшнинг мағрибдан чиқиши ва одамларга добба – жониворнинг чиқишидир. Буниси чошгоҳ пайтида бўлади. Қайси бири олдин чиқса, кейингиси дарров шеригининг орқасидан чиқади».
Шу билан бирга, муҳаққиқ тафсирчи уламоларимиз ушбу жонивор ҳақида кераксиз ва асоссиз гаплар кўпайиб кетганини, улар тафсир китобларимизга ҳам кириб қолганини, ишончли манбаларга суянмаган гаплар бўлгани учун уларга эътибор бермаслик лозимлигини таъкидлайдилар.
Қуръони Каримда ва саҳиҳ ҳадисларда келган хабарлар билан кифояланиш энг яхши иш. Қолгани эса фақат Аллоҳ биладиган ғайб илмдир.
«Уларнинг бошига сўз(ланган азоб) тушганида Биз улар учун ердан бир жонивор чиқарамиз».
Бу жонивор оятда «добба» деб айтилган бўлиб, «ер юзида аста юрувчи», деганидир. Қорни билан судралиб юрадими, икки, тўрт ёки сон-саноқсиз оёқлари билан юрадими, фарқи йўқ. Диний адабиётимизда ҳам бу жонивор «доббатул арз» номи билан машҳур бўлган.
Демак, қиёмат яқинлашганда ўша жонивор чиқади ва:
«У уларга, албатта, одамлар оятларимизга аниқ ишонмайдиган бўлганларини айтиб берадир».
«Доббатул арз»ни одамларга гапиртиришдан мақсад уларнинг илоҳий оятларга иймон келтирмайдиган бўлганликларини билдириш экан.
Қандай қилиб айтишини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Имо-ишора билан тушунтирадими, ҳамма инсонлар тушунадиган тилда гапирадими ёки инсонлар унинг тилини тушунадиган бўлиб қоладиларми, ҳеч ким бу ҳақда бирор нарса билмайди. (“Сунний ақийдалар” китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:55 | Савол-жавоблар | 165 | Таълим ва мутаъаллим