Тегирмончи

Ассалому алайкум! Тегирмончи ариқни бошида ўлиб ётган бўлса сувидан ичиб бўлмайди, лекин ит ўлиб ётган бўлса ичса бўлади деган гапни эшитиб қолдим. Бу билан тегирмончини гунохлари кўплигиданми? Қандай бўлиш тегирмончиларни ўзига боғлиқмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу каби гап бировларнинг ҳаққларини ўтказиб юборадиган ҳар бир кишиларга тегишлидир. Бундан мурод Аллоҳнинг наздида заррача миқдорни ҳам эътибори борлиги, унга яраша ҳисоб китоб-бўлиши, қиёматда қарздорнинг савобларидан олиб бериш, агар савоби бўлмаса ҳақдорнинг гуноҳларидан юклатилиши тегирмончи каби касб соҳибларида кўпроқ бўлишидир. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 09:33 | Савол-жавоблар | 173 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar