Қурбонлик қилишга шароит бўлмаса
Ассалому алайкум! Мен хозир Россия давлатидаман қурбонликни уйда қилиш учун фарзандларим ёш эплай олишмайди. Қурбонликни пулини эхсон қилсам бўладими ёки Россияда қилишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эҳсон қилсангиз бўлмайди. Зиммангизга қурбонлик вожиб бўлган бўлса, бирор одамни вакил қилсангиз бўлади. Масала: Қурбонлик қилишда ўзидан бошқасини вакил ва ноиб қилиш жоиздир. Агар бир киши бошқа одамни қурбонликка вакил ёки ноиб қилса, жониворни сотиб олиш ва сўйиш вақтида вакил ёки ноиб қурбонликни ният қилиши кифоя қилади.Масала: Сафардаги киши бирор юртда ўн беш ёки ундан ортиқ кун муқим бўлиб қолиб, телефон ёки бирор восита орқали ўз юртидаги кишини мени номимдан қурбонлик қилгин деб вакил қилса, вакилнинг қурбонлиги унинг номидан ўтади. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 02:12 | Савол-жавоблар | 132 | Турли саволлар