Эмлаш хакида яна саволлар
Ассалому Алайкум хурматли устоз. Мен эмлаш тугрисидаги жавобларингизни укиб чикдим. Лекин мени кунглимда жудаям жиддий гашлик бор, чунки у тугрисида анча маълумотлар укиб чикдим. Уларни килдириш керак деган сиз. Лекин шубхалидан узок булишимиз кераклиги хакида хам яхши биламиз. Вакциналарни канака килиб тайёрланиши, нималардан олиниши хакида маълумотлар укидим. Аввалам бор Аллоху Аълам, ожизона илмимиз билан бир хаёлга бораман, яъни Дажжол икки нарса билан келади бири Жаннат бири Дуззах, шу вакциналар хам Дажжолнинг "Жаннат"и эмасмикин. Эмлашни тарк этиб, балкин биз Аллохнинг Жаннатига эришмасмикинбиз? Шу саволлар кийнамокда. Вакциналарни оркасидан катта пул ишлайдиганлар бор, вакциналар сабабидан Рак, бепуштлик касаллари келиб чикканлиги хакида ва бундан ташкари куп сабаблар борлиги хакида маълумотлар укидим. Уни куп таргиб килишади. Ушбу сайтда хам куп маълумотлар бор: ҳттп://исламбио.ъом/таг/поствакъиналне_осложнения . Аборт хакида хукм чикаришингизда учта духтирни фикри бир хил булса булади дегансиз. Вакциналар тугрисида хам куп духтирлар ёмон фикрга, текширувлар натижасида келишган. Хозирги вакциналарнинг хам жуда куплиги шубхаларга олиб бормокда. Шунинг учун Аллохга таваккал килсак тугри булмайдими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу менинг гапим эмас. Мусулмон уламоларнинг жумҳури қабул қилган қарор. Ўша қарорнинг матнини ҳам эълон қилганмиз. Шунингдек, мазкур эмлаш дориларини ўша сиз айтган “дажжоллар” ўз фарзандларига ҳам қиладилар. Сизни биров мажбур қилаётгани йўқ. Болаларингизга қилдирмай қўяверинг. - Сиз таваккал қоидаларига ҳам хилоф қилишга чақираётганингизни ҳам эслатиб қўйишни бирчим деб биламан.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир киши «Эй, Аллоҳнинг Расули, (уловимни) тушовлаб туриб таваккал қилайми ёки қўйвориб таваккал қилайми?» – деди.Бас, у зот «Уни тушовлаб туриб кейин таваккал қил», – дедилар».Термизий ривоят қилган.Бир киши ўз уловини минган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди-да, у зотга қараб мурожат қилиб:«Эй, Аллоҳнинг Расули, (уловимни) тушовлаб туриб таваккал қилайми ёки қўйвориб таваккал қилайми?»–деди.Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Уни тушовлаб туриб кейин таваккал қил»,–дедилар».Бу ҳадиси шарифдан таваккал қилиш билан бирга сабаб бўладиган ишларни ҳам пухта равишда олиб бориш лозимлиги келиб чиқади. Чунки таваккал қалб иши, бу нарса банданинг қалбига, нияти ва эътиқодига боғлиқ амал. Воқеликдаги ишларнинг юзага келиши эса, Аллоҳ таоло томонидан жисмга ва унинг аъзоларининг амалига боғлиқ қилинган.Муовия ибн Қурра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Умар ибн Хаттоб аҳли Ямандан бир гуруҳ одамларга йўлиқиб қолиб:«Сизлар кимсизлар?»–деб сўради.«Таваккал қилувчилармиз»,–дейишди.«Йўқ! Сизлар текинхўрларсиз. Таваккал қилувчи олдин донни ерга сепиб қўйиб, кейин Аллоҳга таваккал қилади»,–деди».Таваккул Қуръони Каримда қандоқ баён қилинганини ўрганиб чиқсак, бу маънода энг олий таълимни олган бўламиз.Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, у киши: «Яман аҳли ҳажга озуқа олмай келишар, биз таваккал қилувчилармиз, дейишар эди. Маккага келгандан сўнг одамлардан тиламчилик қилишга тушишарди», деганлар.Бир ривоятда, яманликлар: «Аллоҳнинг уйини ҳаж қиламиз-у, бизни оч қўярмиди», дейишар экан. Бу, албатта, ҳар бир нарсага тайёргарлик кўриб юришга буюрадиган Ислом таълимотига хилофдир.
1 Май 2022, 11:15 | Савол-жавоблар | 184 | Табобат