Келишиб нарх белгилаш

Ассалому алайкум! Махсулот ишлаб чиқарувчилар келишиб нарх белгилаб ишлаб чиқарган махсулотини  сотиши жоизми? Яъни қурилиш молларини ишлаб чиқарувчилар. Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу шариат тарғибига зиддир. Чунки шариат ишлаб чиқарувчи томонидан кўра халқнинг фойдасини кўзлайди. Рақобат йўқ жойда бу манфаат топилмай қолади. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 11:15 | Савол-жавоблар | 139 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar