Ал-азкор китоби ҳақида
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен Абу Закариё Яхё ибн Шараф Нававий таржимон Анвар Ахмад, АЛ-АЗКОР 2017 китобларини харид килдим. бу китобда келтирилган хадислар сахихми? 2). Унда келтирилича: Муслим ибн Хорис Тамимийга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шивирлаб: Шом намозини ўқиб бўлсанг: Аллоҳумма ажирни минан нар (Аллоҳ менга дўзахдан нажот бер) деб етти марта айт. Шуни айтган кечангда вафот етсанг, сенга дўзахдан омонлик ёзилади. Шу амални қилсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Имом Нававийнинг “Азкор” китоби бутун Ислом оламида ишончли манба. Ҳозирги кунда ҳадис илмида силсиласи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан давом этмаган, ўзича китоб кўриб ҳадисларни саҳиҳ ёки заифга ажратадиган кишилар пайдо бўлди. Улар умматнинг бу фанда тоқ саналаган, бутун уммат эътироф қилган имом Бухорий ва имом Муслимдек кишиларнинг китобларини ҳам қайта ўрганиб чиқиш керак деб у китоблар ҳақида ҳам ўзларича фикр айтишди. Заиф ҳадислар борасида одамларни бадгумон қилиб қўйишди, уларни ўз мақомига қўйишмади. Етук уламолар чиқарган ҳукм устига қизил чизиқ тортиб юборишди. Аслида кейинги уламолар заиф деб ҳукм қилган ҳадисларнинг ҳаммаси ҳам тўқима даражасида эмас. Бунга минглаб мисол келтиришимиз мумкин. Қирқ ҳадис тўплаш тўғрисидаги келган ҳадис ҳамма туруқларини эътиборга олса ҳам ҳасан даражасига етмайди. Шундай бўлса ҳам ҳар асрда уламолар турли мазуларда қирқтадан ҳадис тўплашга қаттиқ аҳамият беришган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабри шарифларини зиёрат қилиш тўғрисидаги ҳадислар ҳам заиф, аммо саҳобалардан тортиб шу кунгача бутун уммат бу ҳадисларга амал қилиб келишади. Биз юқорида айтиб ўтган кишилар эса одамларни заиф ҳадислар ҳақида бадгумон қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабри шарифларини зиёрат қилишни ҳаром деб ҳукм қилишгача боришган. Аслида бу ўринда бир нарсага эътибор қаратиш керак, ҳадиснинг мисоли катта ариқда оқиб келаётган сувга ўхшайди. Ровийлар эса ўша ариққа қўйилган тўғонларга ўхшайди. Сувнинг аввалидаги тўғонларга ҳеч нарса тиқилмай кейинги пастдаги тўғонлардан бирига ўлимтик тўсилиб қолса ва сув унинг устидан оқиб ўтса ундан кейинги кишилар у сув нопок деб ҳукм қилинади. Ундан аввалгилари эса пок деб ҳукм қилинади. Худди шунингдек мазҳаб мужтаҳидлари даврида уларга етиб келган ҳадислар саҳиҳ бўлиб, ўша ҳадисларни заиф бўлишига сабабчи бўлган ровийлар ҳали туғилишмаган эди. Шунинг учун мазҳаб уламолари бирор ҳукмни айтса қабул қиламиз, улардан кейинги келган ровийларни ҳисобга олиб ҳадисга амал қилишни бекор деёлмаймиз. Сиз айтган ҳадис ҳам амал қилишга лойиқ. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 11:56 | Савол-жавоблар | 156 | Ҳадислар