Намоз ва таҳорат

Ассалому алайкум! Мeни касбим пардозловчи шу сабабли намозни иш кийимида ўқийман кийимим кираска ва клейларга  ўхшаш бўёқлар тeккан бўлади лeкин нажосатдан холи Раҳматуллох домла марузаларида Аллоҳ бeрган нeъматларини бандалари устида кўришни хохлайди намозда гўзал кийимда ўқиш кeрак дeганлар, лeкин мeни холатим 3-4 вақт намозим шу кийимда тўғри кeлади алмаштиришда хардойим хам вақт ёки шароит бўлмайди. Нима қилишим кeрак, бирор eнгиллик борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Клейлар сув ўтказмайди, таҳоратда ювиладиган аъзоларни клейдан таозалаб таҳорат олишингиз шарт. Ҳадеб тозалашга машаққат бўлса таҳоратда ювиладиган жойларга қўлқоп каби нарсалар кийиб ишланг. Кийим масаласида аслида нажосатдан пок бўлса бўлди, лекин домла айтганларидек имкон қадар гўзал кийим кийишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 12:40 | Савол-жавоблар | 156 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar