Ливота қилувчи директор

Ассалому алайкум! Ҳурматли ислом. уз ҳайати, Аллоҳ илмизни зиёда қилсин, саволим қуйидагича: Машҳур ширкат «Аpple»нинг телефонлари iPhone жуда машхур ва оммалашганини кўпчилигимиз биламиз, лекин «Аpple» ширкатини хозирги бош директори Тим Кук ливота қилувчи бесоқолбоздир. Буни Тим Кукни ўзи ҳам ОАВ мухбирларига гапирган ва тан олган. Бош директори шунақа одам бўлган ширкат телефонини, яни iPhone телефонларидан мусулмон одам фойдаланиши жоизми? Агар мен янги iPhone телефонини сотиб олсам қайсидур манода бесоқолбозликни ривожига жуда оз бўлсада хисса қўшган бўлмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Маҳсулот билан директорнинг ахлоқини алоқаси бўлмайди. Қолаверса компаниядан топилган даромаддан сиз айтган ишни ривожлантиришга ишлатишини сиз ҳам билмайсиз. Кимдир тақво қилса, тутмасин. Лекин фатво асосида ўшани ишлатганларни маломат қилмасин. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 13:57 | Савол-жавоблар | 169 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar