Макруҳ рўза

Ассалому алайкум! Савол жавоблардан ҳар кун тутиладиган рўзани макрух деб ўқиб қолдим. Ўаша ҳар куни деган сўзни қандай тушунишимиз керак?  Ҳозир ёшмиз ва куч-қувватимиз борлигида қазоларимизни ҳар кун тутиб беришга имкониятимиз бор. Шуларни ҳар куни тутсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Нафл рўзаларни заифлашиб қолмаслик учун кетма-кет тутиш макруҳ ҳисобланади. Бошқа рўзалар бундан мустасно, хусусан қазо, каффорат ва назр рўзалар. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 15:36 | Савол-жавоблар | 158 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar