Яширин никоҳ

Ассалому алайкум! Бир дўстим яхши кўрадиган қизи билан яширинча никох ўқитиб қўйганди. Қизни валийларидан ҳам онасидан ҳам сўрашмади. У қизни онаси вафот этди, акасини у қиз билан умуман иши йўқ. У қизга ҳеч нимани аҳамияти ҳам ҳаётнинг қизиғи ҳам қолмади. Дўстим билан алоқани ҳам узиб қўйди онда сонда гаплашиб туришади. Орадан анча вақт ўтгач дўстим бошқа қиз билан юриб кетти. Ҳозир унга уйланмоқчи. Саволим шуки, уларнинг никоҳи боғланганми? Никоҳ ҳали ҳам бузилмаганми? Бузилмаган бўлса талоқ қилса бўладими? Жинсий алоқа бўлмаган. Дўстим никоҳлаган қизини қайтаришга шунча урунди лекин фойдаси бўлмаябди. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Никоҳнинг шартлари топилган бўлса дўстингиз билан никоҳ боғланган бўлади. У қиз бошқа одамга турмушга чиқиши учун дўстингиз талоғини бериши керак. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 17:37 | Савол-жавоблар | 194 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar