Онамнинг азаси

Ассалому алайкум! Отам ўтган йили ноябрь ойида вафот этдилар. Онамнинг ёши 50да. Амаким отам номига эҳсон оши берганида онам боргандилар. Бир отин ойи “сиз иддасиз 4 ою 10 кун аза тутишиз керак, нафақат тўй маросимлар худойиларга ҳам боришингиз мумкин эмас, яъни дарвозадан кўчага чиқишингиз мумкин эмас” деб қолди. Биз аёл киши эри учун 4 ою 10 кун аза тутишини билардикку, лекин остона ҳатлаб кўчагаям чиқиши мумкин эмаслигини билмагандик. Бу отин ойини айтган гапи тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Идда деб ўша кўчага чиқмаслик, зийнатларни тарк қилишга айтилади. Бемор бўлганда докторга мурожаат қилиш бундан мустаснодир.  Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:49 | Савол-жавоблар | 138 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar