Олти калиманинг фазли

Ассаламу алайкум! Бомдод намозидан кейин тасбеҳни тугатгач “Шаш калима” яъни олти дин калималарини айтишнинг фазли қандай? Аллоҳ сизу бизни фитналардан йироқ қилсин. Омийн.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларининг одатларидан бўлган. Бухорий ривоят қилган ҳадисда, Муъоз розияллоҳу анҳу: «Биз билан ўтир, бирпас иймонлашайлик», деган. Ибни Собит роҳимаҳуллоҳ айтадии : Абдуллоҳ ибн Равоҳа : “Шерикларидан бир нечасини қўлини ушлаб “Келинглар бир оз иймонлашамиз, келинглар Аллоҳни зикр қиламиз, иймонимизни зиёда қиламиз, келинглар Аллоҳнинг тоатида Уни зикрини қиламиз. Шояд мағфирати билан бизларни ҳам зикр қилса” дер эди”. Байҳақий ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Равоҳа ўзининг шеригига “Кел бир оз иймонлашамиз” деди. Шунда у “Биз мўмин эмасмизми” деди. У “Биз мўминмиз, лекин Аллоҳни зикр қилиб иймонимизни зиёда қиламиз” деди. Зир ибн Ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Умра ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шерикларига : “Келинглар иймонлашамиз” дер ва биргалашиб Аллоҳни зикр қилар эдилар. Сиз сўраган амал ҳам шунга киради. Валлоҳу аълам.

1 Май 2022, 18:10 | Савол-жавоблар | 200 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar