Намоз ўқий олмаслик учун узрли сабаб

Ассалому алайкум! Баъзи китобларда «агар узрли сабаб туфайли намоз ўқий олмаса» деган иборани ўқиганмиз. Аёлларни тушинамиз узрли сабаблари бўлади. Эркаклар учун намоз ўқимасликка узрли сабаблар борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Комага тушиб қолиш, бошини ҳам қимирлата олмайдиган даражада касал бўлиш, кимнидир таҳорат ва таяммумсиз бирор хонага қамаб қўйилиши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳандақ ғазоти куни жанг шиддатли ва тўхтовсиз бўлгани учун тўрт вақт намозни қазо қилганлар. Ҳозирги кундаги баъзи бир кимсалар тарафидан қилинаётган тазъйиқ ва таҳдидлар узрга кирмайди. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 18:10 | Савол-жавоблар | 191 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar