Намозда вожиб амал тарк бўлса

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, намозда саждаи сахв вожиб бўлиб қолсаю лекин саждаи сахв қилмасдан намозни тугатса намозни бошқаттан ўқиш керакми? 2). Жамоат намозига имомликка ўтиб намоз тугагандан кейин имомликка ўтган одам ичида махфий дуо қилиши тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Вақти чиқмаган бўлса қайта ўқиш вожиб. 2). Тўғри. Чунки намоздан кейинги мақом дуо ижобат бўладиган мақом бўлиб, ҳар кимнинг эҳтиёжи ўзига маълум. Ҳар ким ўзи хоҳлаганини сўраб қоладиган мақомдир. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 19:23 | Савол-жавоблар | 162 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar