Туғруқхонадан ҳижобда чиқиш

Ассалому алайкум! Менга маслаҳатиз керак. Ҳомиладорман, яқинда кўпайишамиз иншаллоҳ. Эшитишим бўйича аёл киши кўзи ёригандан сўнг ҳамма гуноҳлари кечирилиб она қорнидан янги туғилгандай бўлармиш. Шу ҳақда Қуръони Каримда нималар дейилган ёки ҳадислар борми? Туғруқхонадан чиқишимда исломий либос билан чиқишни ният қилгандим. Қўрқув ва иккиланиш бор. Лойиқ бўла олармикинман деб.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисларда аёл туғиш жараёнида кўрадиган қийинчилиги баён қилинганда шундай маънода гап келган, унда онанинг бола устидаги ҳақлари баён қилинган. Сиз туғруқхонадан чиқишни кутманг. Сизни авратларингизни ёпишни Аллоҳ таоло буюрган. Аллоҳ фарз қилган нарсаларга амал қилиш осон, эплай оламанми йўқми деб фарз амални қилмай гуноҳкор бўлиб юриш фикрини шайтон беради, сиз унга алданманг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 10:29 | Савол-жавоблар | 149 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar