Қабр тошига зарар етказиш

Ассалому алайкум! Бир кун дафн маросимига боргандим. Майитни кўмаётиб кетмон билан ёнидаги қабр тошининг четидаги мармарни учини синдириб қўйдим. Ўшандан буён уйлайман. Устоз бунинг ҳукми қандай бўлади? Мабодо садақа қилиш керак бўлса қанча миқдорда қилиш лозим бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳеч нарса вожиб эмас. Кўнглингиз бўлмаса эгасидан розилик сўраб қўйинг. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 19:27 | Савол-жавоблар | 175 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar