Бу билан ҳаром бўлиб қолмайдими?

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Носвой харомлигига фатволар бор. Биз томонда 80% одам нос чекади, туй-маракаларда, сабзи тўғрарда нос чекиб қўлидаги нос қолдиғи билан яна сабзи тўғрашади, ошпаз акалар қозонни бошида чекиб ўша қўли билан масаллиғларни қозонга солади. Яна ўзим гувохи булганман, улар оғзида нос билан гаплашаятганда уларнинг оғзидан тупуклари сачраб қозондаги таомга, дастархондаги ноз-нематларга сачрайди. Буни кўриб мен у дасдархондан ҳам, қозондан хам хеч нарса еёлмайман. Шу таомлар ҳукми қандай бўлади? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз айтганчалик даражада бўлса, таомни ҳаром деб ҳукм қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 20:13 | Савол-жавоблар | 143 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar