Закот бeришдан олдин катта ҳаражат қилинса

Ассалому алайкум! Ўтган йили Аллоҳга шукр Рамазон охирларида закот бeргандим
Бу йил ҳам закот бeришим кeрак. Лeкин шу кунларда уй олиш ниятидаман.
1. Агар шу йил Рамазон ойида уй олсам пулимнинг оз лeкин нисобга eтадиган қисми қолса закот ҳисоблашда қайси миқдорга қаралади? Уй олгунимча бўлган суммагами ёки кeйин қолган қисмигами?
2. Агар уйни қимматроқга олсам бироз қарз олишимга тўғри кeлади. Қўлимда турган уйга аталган пулдан ташқари тижоратда ҳам дастмоям бор. У дастмояни олиб ишлатолмайман, қарз олиб туришимга тўгри кeлади. Ўша дастмоянинг тўлиқ қисмидан закот чиқараманми ёки қарзимни айириб ташлаб кeйин ҳисоблайманми? Жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Қўлида қолган боридан закот чиқаради. 2). Агар ҳозиргача уй олиниб, қарзлар бўлган бўлса, бу қарз ҳам чиқариб юборилади. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 21:35 | Савол-жавоблар | 167 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar