Тарози ҳақида
Ассалому алайкум! Яқинда бир катта магазинда ишладим, у ерда ўрин фақат гўшт бўлимида бор эди, тунги сменада иш бошладим. У ерда, кундузгилар смена топширишида ҳам улар билан кечқурун 1 соат ва мен смена топширишимда эрталаб 1 соат улар билан ишлардим. Улар тарозида қўшимча масса киритиб, гўштни сотардилар, тарозидан уришига сабаб нима эканини сўраганимда гўшт сотилмай қолса қайта топшириш вақти идиш алмаштирилади, қони, суви қолади идишда, шуни ҳисобига дейишганди. Лекин мени барибир қўлим бормади ундай қилишга, тарозини 0 га қўйиб сотишни давом эттирардим, гўштларни ортиб қолганини тунда мен холодилникка топшириб келардим. Эрталаб улар гўштларга баҳосини ёпиштиришда яна шундай қўшиш ишларини қиларди, кўзларим кўриб турарди, қўлларим билан эса гўштларни узатиб турардим, тарозига яқинлаштирмай қўйишганди 0 га қўйиб тенг сотганим учун, лекин бошқа ишларни бажарардим. Гўшт узатиш, тайёрлаш, шунга ўхшаш. Бу ҳолатда мен ҳам гуноҳкорман назаримда. Мен ҳам тарозидан урган ҳисобланаманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз тортиб бермаган бўлсангиз тарозидан урган ҳисобланмайсиз. Ёрдамингиз теккани гуноҳи бўлиши мумкин. Тавба қилиб истиғфор айтасиз. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 06:19 | Савол-жавоблар | 166 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз тортиб бермаган бўлсангиз тарозидан урган ҳисобланмайсиз. Ёрдамингиз теккани гуноҳи бўлиши мумкин. Тавба қилиб истиғфор айтасиз. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 06:19 | Савол-жавоблар | 166 | Молия ва тижорат