Авлиёлар уйқуси
Ассалому алайкум! Шайх ҳазратларининг Мўминнинг меърожи китобларида "Шайхлардан бири шундай нақл қилади: «Ҳавас қилиб Шайх Увайс Қаранийни кўргани бордим. Зуҳо намозини ўқир эди. Намоздан фориғ бўлгач, тасбеҳ билан машғул бўлди. Тамом бўлиши билан салом берар, деб турсам, ҳеч бир томонга қарамасдан пешин намозини бошлаб юборди. Шундай қилиб, уч кун кутдим. Узлуксиз намоздан фориғ бўлмади. Ҳеч нарса емади, ичмади, ухламади ҳам. Тўртинчи кечада муножот қилаётганини эшитдим. У Ҳақ таолога шундай деб ёлборар эди: «Илоҳо, кўп ухлар кўздан ва кўп еяр қориндан Ўзингдан паноҳингни тилайман!» Бу сўзларни эшитгач, «Ана шу ўгит менга етарли», дедим. " деб ёзилган. Албатта мени бу ривоятга ишонаман лекин Тафсиру ҳилол китобида Наба сураси 9-оят тафсирида одам уйқусиз яшай ололмаслиги ҳақида гап кеткан ва бу ҳозирги олимларнинг фикри албатта. Саволим инсон авлиё даражасига етса унга 1-2 соатлик уйқу етадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ барака берган бўлса ўша уйқу кифоя қилади. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 06:19 | Савол-жавоблар | 147 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ барака берган бўлса ўша уйқу кифоя қилади. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 06:19 | Савол-жавоблар | 147 | Турли саволлар