Калтакесак тушган гуруч

Ассалому алайкум! Подвалда 100 кг қопда очилмай турган гуручларни ичидан кескалтирик чиқса (ўлиги ёки тириги) ўша гуручларни нима қилсак бўлади? Гуручнинг миқдори кўп. Бизда ҳашорат гуручга бавл ёки нажосат қилганлиги ҳақида гумонимиз бор. Шубхаланиб, кўнглимиз ғижил бўлиб қолди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Гумоннинг ўзи билан гуруч ҳаром бўлиб қолмайди. Гуруч ювиш билан пок бўлади. Одатда ўша нажосат бор қисмини тақсимлаб олиб, ювилса қолгани пок бўлади. Шунингдек бугунги кунимизда гуруч аксар ҳолларда овқатга солишдан олдин ювилади. Шуни ўзи пок бўлишига кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 06:21 | Савол-жавоблар | 181 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar