Намоз ўқий олмаяпти

Ассалому алайкум! Мени турмуш ўртоғим эрталаб ишга кетиб, абед қилиш учун ярим соатга келадида шу билан кечқурун келадилар. Намоз ўқинг десам қазо бўлиб кетади деяпдилар. У киши эрталаб бомдодни ўқиб кетиб кечга келганларида кун бўйи қолдирилган намозларини қазосини ўқисалар бўладими? Ўзлари ўқитувчилар иш жойларида ҳам ўқиб бўлмайди. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда ҳамма жойда ўқиса бўлади. Одамда ҳиммат бўлса бўлди. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 06:22 | Савол-жавоблар | 152 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar