Кесилган жойдан қон чиқиб турса

Ассалому алайкум! Бармоғимни чуқур кесиб олдим, лат еган жойни боғлаб қўйдим, қон тўхтагани йўқ, тахорат олсам мукаммал бўладими номоз ўқисам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Боғласангиз ҳам қон тўхтамаса масалан 4 ракъат пешин намози сиғадиган муддатгача аср намозигача кутиб турасиз. Шунда ҳам тўхтамаса қон оқиб турса ҳам таҳорат қилиб пешинни ўқиб оласиз. Асрни шом вақти киришига 4 ракъат аср вақти сиғадиган даражада кутиб турасиз. Шунда ҳам тўхтамаса яна таҳорат олиб қон чиқиб турса ҳам ўқийверасиз. Таҳорат қилганда боғлаган нарсангизни устига масҳ тортасиз. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 06:22 | Савол-жавоблар | 169 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar