Чақалоққа 2 та исм қўйса бўладими?

Ассалому алайкум! Мен Аллоҳдан "Менга ўғил фарзанд берсанг исмини Муҳаммад деб қўяман" деб сўраб дуо қилгандим. Аллоҳга беадад шукр ва ҳамду саноларлар бўлсин. Менга Роббим ўғил фарзанд ато этди. Дадам яқинда вафот этди. Акам ва онам ўғлинга дадамни исмини, яъни Тохиржон деб қўйишимни талаб қилишябти. Саволим қуйидагичи: Ўғлимга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага Тохиржон деб ёздириб, Муҳаммад Амин деб азон айттириб 2 та исм қўйсам бўладими ёки Муҳаммад Тохир деб битта исм қўяйми? Илтимос ёрдам беринглар...
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:01 | Савол-жавоблар | 172 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar