Намоз вақтлари бошқа юртда

Ассалому алайкум! Мен хозирда Россия Федерациясида оилам билан яшайман. Намоз вактини билдирувчи турли программалар бор мен “Муслим Про” дан фойдаланардим яқинда янги телефон олдим ва унга “1Муслим” ни жойладим карасам иккита программада иккихил вақтни кўрсатмоқда қайсиниси тўғрилигига иккиланиб қолдим?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Телефон ёки планшетдан  https://www.islamicfinder.org/ сайтига кириб, биринчи ёзадиган жойига турган шаҳрингизни номини ёзиб, “Настройка”сини “Juristic settings” деган жойига “Hanafi”ни танлайсиз. Ёнидаги “Calculation method” деган жойига “Карачи”ни танлайсиз. Шунда намоз вақтларини чиқариб беради. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 06:22 | Савол-жавоблар | 180 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar