Тахоратим ва намозим жоизми

Ассалому алайкум! Мен яқинда бурнимни суяги қийшиқлиги боис бурнимни оператсия қилдирдим. Оператсиядан кейин қоним суюқлиги сабаб 1-2 кунгача қон тухтамади. Бурунга дорилик пахта қуйиб бурнимни устидан хам бинт қилиб боғлаб қўйишди юзим хам бир қисми боғланди. Шу холатимда огзимни сув олиб чайқолмаганлигим сабаб бурнимга хам сув теккизиб булмаганлиги сабаб хамда юзимда бинт борлиги у.н тахорат тартибини бироз ўзгартирдим. Яъни оғзимни бармоқларимда намладим. Бурнимга теголмадим. Юзимда хам ўралган жой борлиги боис тўлиқ сувда юволмай очиқ жойларини намлолдим халос. Қолган тахоратим ўз ўрнида бўлди. Шу тахоратим жоизми? 2. Шу холатда хар намозда алоҳида тахорат олиб 5 вақт намозни эгилмай ўрнимдан турмай ўтириб саждани хам баланд қилиб ўқидим хамма намозларни. Токи ўз холимга қайтгунимча. Шу ўқиган намозим жоизми. Ёки ниччи кун шунақа ўқиган бўлсам қайтадан қазосини ўқийманми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз. 2). Биз жоиз деб биламиз. Агар қалбингиз таскин топмаса фарзларини ўзини қазосини ўқиб  олинг. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 09:25 | Савол-жавоблар | 176 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar