Фитна чиқишидан қўрқиб
Аллоҳ биз мусулмонларга не‘мат қилиб берган, илмлари туфайли Ҳаққа ҳақ ё‘лда боришликка сабаб бо‘лаётган Шайх ҳазратларини Аллоҳ Дунё ва Охиратда чэксиз-чэксиз яхшиликлар бн мукофотлаган бо‘лсин!!!Муҳтарам Шайх ҳазратлари, Аллоҳ насиб қилса тез ойларда Никоҳ то‘йим бо‘лмоқда. Илм олиш ва яна бошқа сабаблар бн уйланишим чо‘зилиб кетди, мен уйланмоқчи бо‘лган қиз ҳам толибалардан. Биз бир йил муқаддам Шар‘ий Никоҳ о‘қитгандик, буни гувоҳлар, ба‘зи яқин биродарлар билишади, аммо ота-онамиздан хавотир олишмасин, ко‘нгилларига олишмасин деб сир тутдик...То‘йимиз куни яна Никоҳ о‘қитмасак аниқ Фитна чиқиши, ота-оналаримиз қаттиқ хафа бо‘лиши эҳтимоли бор.Шунга бошим қотиб қолди, нима қилсам бо‘лади? Аёлимни бир талоқ қо‘йиб яна Никоҳлаб олсам бо‘лаверадими?Агар шундай қилсам, яна бошқаттан маҳр бераманми? Аввалги маҳр нима бо‘лади, уни белгилаб қо‘йганмиз, аммо ҳали бермагандим??Устоз, бизларни ҳаққимизга ҳам дуо қилиб қо‘йинг, Аллоҳни рози қиладиган, бахтли исломий оилалардан бо‘лайлик...Аллоҳ Сизни о‘з паноҳида асрасин, Сизга янада зиёда фойдали илм, узоқ мазмунли ҳаёт, ширин ҳаловат, тан-сиҳат хотиржамлик ва Боқий Саодат насиб қилсин!!!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Талоқ қилишнинг ҳожати йўқ. Оддий ҳолатда никоҳ ўқитиб қўяверинглар.
2 Май 2022, 11:10 | Савол-жавоблар | 157 | Оила ва турмуш
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Талоқ қилишнинг ҳожати йўқ. Оддий ҳолатда никоҳ ўқитиб қўяверинглар.
2 Май 2022, 11:10 | Савол-жавоблар | 157 | Оила ва турмуш