Мархумларнинг колиб кетган фарз амаллари

Ассалому Алайкум. Вактингизни олаётганим учун ёки нотугри савол бераётган булсам узр сурайман.1. Оламдан утган инсоннинг колиб кетган фарз амалларини якинлари адо этиши керакми? Хусусан тутилмаган Рамазон Рузалари буйича кандай маслахат бера оласиз?2. Е кодли озикавий ва кимёвий кушимчалар хакида макола укидим. Бу маколада хозирги замон олимлари бу масалани мухокама ва чукур тахлил килишган дейилган. Менинг билишимча бундай кушимчаларнинг 1000 дан ортик турлари бор. Бу кушимчаларни барчасини ишлатишга рухсат берилганми ёки баъзиларига чекловлар мавжудми? Махсулот хусусиятини ва сифатини яхшилаш ниятида бундай кушимчаларни ишлатиш мумкунми?Жавобларингиз учун рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Ҳанафий мазҳабида тутилмаган рўза каби бадан ибодатларини бировнинг номидан бошқа одам адо этиши мумкин эмас.2. Уларни ўрганиб, рухсат берилгани бор, берилмагани бор. Қўшимчаларнинг таркибига қаралади.

2 Май 2022, 11:31 | Савол-жавоблар | 161 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar