Шерикчиликга оид масала

Ассалому алайкум муҳтарам Шайҳ ҳазратлари.Шерикчиликка оид бир масаламиз бор эди.Қо‘лдан келганча изландик,китоб варақладик,аммо барибир бироз иккиланиб турипмиз шерикчиликни бошлашга,сизни маслаҳатингизни олишни лозим тутдик.Ҳуллас саволимиз қуйидагича ,бир кишини кичикроқ юриб турган ошҳонаси бор,айрим сабабларга ко‘ра ошҳона эгасини молиявий ҳолати яҳши бо‘лмай қолган,бир оз қарзлари ҳам бор.Бундай молиявий муаммоларни ҳал қилиш учун қо‘шимча маблаг‘ зарур бо‘либ турибди,яни ошҳонани яна яҳши ҳолатга қайтариш учун.Ошҳона эгасига бошқа бир киши томонидан маблаг таклиф қилиняпти шерикчилик учун.Лекин таклиф қилинаётган маблаг ошҳона эгасининг ошҳонага сарфлаган маблаг‘идан 3-4 баробар озроқ. Аммо таклиф қилинаётган сумма ошҳонани ҳозирги ҳолатини анча яҳшилашга етади.Мана шу ҳолатда шерикчиликни амалга оширса бо‘ладими? Агар бо‘лса қандай шерикчилик бо‘лади.Музораба қилиш керакми,ёки мушораками,ёки яна бошқача тури борми шерикчиликни? Ва фойдани қандай тақсимласа бо‘лади, тикилган пулни миқдорига қарабми ёки о‘заро келишувга биноанми?Илтимос ушбу масалани ёритиб берсангиз.Саволимиз чо‘зилиб кетган бо‘лса узр со‘раймиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Илмли киши иштирокида шартнома тузиб, гувоҳлар олдида имзоланглар. Бу интернетда ҳал қилинадиган иш эмас.

2 Май 2022, 11:31 | Савол-жавоблар | 181 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar