Болаларга аталган тилладан закот бериш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аёл кишининг хамма тилласи нисобга етган бўлса (130гр), лекин 3 боласига атаб қўйганини ажратганида эса нисобдан кам бўлса(70гр), шу тиллаларидан закот берадими? 2). Агар закот бериш керак бўлса неча сўм беради?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Агар ўзи уларни тақишда фойдаланса закотини беради. 2). 130гр ни қийматини чиқариб, ўшанинг қирқдан бирини закотдан деб беради. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 11:42 | Савол-жавоблар | 187 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar