Касалликда рўза

Ассалому алайкум! Бир йил олдин ўт пуфагимдан касалик чиқди ва доктор менга овқатланиш тартибига эътибор беришни, яъни ўртача меъёрда 5 махал овқатланиш ва кун давомида сув кўпроқ ичиб туришни тавсия берган. Бу овқатланиш тартибини бир йилдан бери бажариб келяпман. Аллоҳга шукр 5 вақт намоз ўқийман, маълумки яқинда рамазон ойи бошланади, ниятим савоб йўлида рўза тутмоқ. Бир нечта докторлар билан рўза тутиш бўйича маслахатлашдим. Айримлари рўза тутавер дейишди, айрими тавсия бермади рўза тутишни. Маслахат беринглар, овқаталаниш тартибни бузиб рўза тутаверайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз имкон қадар рамазонда рўза тутишга ҳаракат қилинг. Тутиб кўринг, агар зарар қилса қишнинг қисқа кунларида қазосини тутасиз. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 21:32 | Савол-жавоблар | 170 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar