Қарз ёки шерикчилик

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Илтимос қиламан, саволимни жавобсиз қолдирмасангиз. Бошлиқ билан дўстона муносабатда эдик, ишларимиз қийинлашиб қолганда, бошлиқ қарз сўраб қолди. Шерикчилик қилиш шарти билан жамғармамни бердим. Менинг пулларим билан ишларимиз яхшиланди, юришиб, тилларга тушдик. Лекин ғийбатчилар туфайли мени бошлиқ ёмон кўриб қолди. Мен қилмаган айбларда айблади. Айбсизлигимни исботлашимни ҳам, эшитишни ҳам хоҳламади. Ишончсизлик ва адоват бўлса, мен ишдан кетишимни маълум қилдим, берган пулимни қайтиб олишимни айтдим. Бошлиқ пулни қарз сифатида олганини, фақатгина шу миқдорнигина қайтаришини айтди. Мен агарда айбсизлигимни исботлашга имкон берса, қарз сифатида қайтиб олишни, бўлмаса, муффақиятга биргаликда эришганимиздаги барча улушни олишимни айтдим. Бошлиқни лақма ва нўноқлиги туфайли, молимни, жонимни тикиб ишлаганим ҳавога учиши мени ғазаблантирмоқда. Маслаҳат беринг, илтимос!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Одоб билан ҳақингизни олишга ҳаракат қилинг.

2 Май 2022, 12:17 | Савол-жавоблар | 167 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar